KO’P HUJAYRALILAR METAZOA G’OVAKTANLILAR PORIFERA SPONGIA PLASTINKASIMONLAR PLACOZOA TIPLARI

KO'P HUJAYRALILAR METAZOA G'OVAKTANLILAR PORIFERA SPONGIA PLASTINKASIMONLAR PLACOZOA TIPLARI

KO’P HUJAYRALILAR METAZOA G’OVAKTANLILAR PORIFERA SPONGIA PLASTINKASIMONLAR PLACOZOA TIPLARI

Ғовактанлилар (Spongia, яьни Porifera) типи Ғовактанлилар-ўтроқ яшовчи тубан кўп ҳужайрали ҳайвонлар. Асосан денгизларда, айрим вакиллари чучук сувларда тарқалган. Тўқима ва органлари ривожланмаган, танаси бир
неча хил ҳужайралардан ва ҳужайра оралиғи моддасидан иборат. Тана
бўшлиғи хоаноцитлар деб аталадиган ёқали хивчинли ҳужайралар билан
қопланган. Нерв системаси ривожланмаган. Танасида жуда кўп майда
тешикчалари ва улардан тана бўшлиғига қараб кетадиган найчалари бўлади.
Ана шу найчалар орқали ғовактанлилар танаси орқали тўхтовсиз сув ўтиб
туради. Деярли ҳамма вакиллари оҳактош (CаC03) ёки силикат (Си02) дан
иборат минерал ёки органик скелетга эга.
Тузилиши. Тана шакли халтага ёки чуқурроқ қадахга ўхшаш, лекин бир
қанча турлари муайян шаклга эга бўлмайди. Танаси сиртидаги жуда кўп
майда тешикчалар орқали парагастрал тана бўшлиғи ташқи муҳит билан
боғланган. Бу бўшлиқ танасининг юқори томонидаги тешик – оскулум орқали
ташқи муҳитга очилади.
Танаси икки қават бўлиб жойлашган ҳужайралар – ташқи эктодерма ва
тана бўшлиғини қоплаб турадиган эндодермадан иборат. эктодерма ва
эндодерма оралиғида мезоглея деб аталадиган структурасиз қават жойлашган. Кўпчилик ғовактанлилар мезоглеяси қалин бўлиб, унда ҳар хил
ҳужайралар тартибсиз жойлашган. Скелет ана шу мезоглеяда ҳосил бўлади.
эктодерма ясси ҳужайралардан иборат. Эктодермадаги майда тешикчалар
жуда ингичка найчалар орқали парагастрал бўшлиқ билан туташган. эн
додерма – узун хивчинли цилиндрсимон ҳужайралар – хоаноцитлардан
иборат. Хивчинлар асосини юпқа мембрана пардадан иборат ёқача ўраб
туради.Ғовактанлилар тузилиш хусусиятига кўра аскон, цикон ва лейкон деб
аталадиган гуруҳларга бўлинади. Аскон тузилиши энг содда ғовактанлилар
учун хос. Бундай ғовактанлиларнинг мезоглеяси қалин бўлмайди,
эктодермадаги тешиклар (поралар) ингичка найчалар орқали бевосита
ёқачали хивчинли ҳужайралар билан қопланган парагастрал бўшлиққа
очилади. Кўпчилик ғовактанлилар учун аскон тузилиши фақат эмбрионал
ривожланиш даврида кўринади. Онтогенезда аскон мураккаблашиб бориб,
сиконни ҳосил қилади. Мураккаблашув мезоглеяни қалинлашиб, алоҳида
камераларни ҳосил қилишидан ҳамда хивчинли эндодерма ҳужайраларини
камералар ичида жойлашганлигидан иборат. Лейконда мезоглея янада
кўпроқ қалинлашади; хивчинли камералар мезоглеяга кўпроқ ботиб
кирилади. Мезоглеядаги камералар олиб келувчи найчалар орқали ташқи
муҳит билан, олиб кетувчи найчалар орқали эса парагастрал бўшлиқ билан
боғланган. Сикон ва лейконнинг парагастрал бўшлиғи ҳам ясси эктодерма
ҳужайралар билан қопланган бўлади. Ғовактанлиларнинг хивчинли
камералари жуда кўп бўлади. Масалан, бўйи 7 см, эни 1 см2 келадиган
лейкония ғовактанлисида, хивчинли камераларининг сони 2 млн дан ошади.*
Ҳужайра элементлари. Мезоглеяда юлдузсимон ҳужайралар, склеробластлар ва амёбоцитлар жойлашган. Юлдузсимон ҳужайралар таянч
элементлар – колленцитлар ҳисобланади. Склеробластлар ичида скелет
элементлари ҳосил бўлади. Амёбоцитлар ҳаракатчан ҳужайралар бўлиб,
уларни хоаноцитлардан олинган озиқни ҳазм қилувчи ҳужайралар ва
ихтисослашмаган резерв ҳужайралар – археоцитларга ажратиш мумкин.
Археоцитлар барча кўрсатилган ҳужайраларни, шу жумладан жинсий ҳужайралами ҳам ҳосил қилиш хусусиятига эга. Текширишларнинг
кўрсатишича ғовактанлилар танасида қарийб ҳамма ҳужайралар бири
иккинчисини ҳосил қилиши мумкин. Масалан, хоаноцидар хивчинини
ташлаб мезоглеяга ўтиши ва амёбоцитларга айланиши ёки аксинча
археоцитлар хоаноцитларга айланиши мумкин. Бу ҳол ғовактанлиларни жуда
содда тузилганлиги, ҳужайралари тўлиқ ихтисослашмаганлигини кўрсатади.
Одатда ғовактанлиларнинг нерв системаси бўлмайди. Айрим зоологлар
мезоглеяда ўсимталари орқали ўзаро боғланган юлдузсимон ҳужайраларни
аниқлашган. Лекин уларнинг нерв функцияси аниқланмаган.
Физиологияси. Сув тана сиртидаги тешикчалардан майда найчалар
орқали парагастрал бўшлиққа ўтади ва ундан оскулум орқали ташқи муҳитга
чиқиб кетади. Камералардаги ёқачали ҳужайралар хивчинларининг
ҳаракатланиши сувни тана орқали оқиб туришини таьминлайди.
Хоаноцитлар тана орқали ўтадиган сувни филтрлаб, ундан озиқ зарралари
(бактериялар, бир ҳужайрали организмлар ва бошқалар) ни тутиб олиб,
амёбоацитларга узатади. Кўпчилик оҳакли ғовактанлиларда хоаноцитлар
озиқнинг фақат бир қисмини амёбоцитларга узатади, озиқнинг асосий қисми
эса хоаноцитламинг ўзида ҳосил бўладиган вакуолалар ичида ҳазм бўлади.
Айрим ғовактанлиларда хоаноцитлар фақат гидрокинетик (сувни ҳайдаш)
функцияни бажаради. Озиқ зарраларини амёбоцитлар бевосита найлардаги
сувдан тутиб олаверади. Хоаноцитларнинг ҳазм қилиш функциясининг
йўқолиши иккиламчи ҳарактерга эга. Ғовактанлиларнинг сувни филтрлаш
хусусияти жуда юқори бўлади. Масалан, баландлиги 7 см келадиган Leuconia
бир сутка давомида танаси орқали 22 л сувни филтрлаб ўтказади. Сув
оскулумдан 25-50 см масофага бориб тушади.
Фақат ташқи тешиклари -пороцитлар цитоплазмасининг қисқариши
туфайли бироз торайиши мумкин. Айрим ғовактанлилар махсус ҳужайралар
-миоцитлар ёрдамида оскулумини ҳам аста-секин қисқартириш хусусиятига
эга. Ғовактанлилар таьсирни сезмайди. Бу ҳол уларда нерв системасининг
бўлмаслигини кўрсатади.
Скелети. Кўпчилик ғовактанлиларнинг оҳак ёки қумдан иборат қаттиқ
скелети бўлади. Бир қанча ғовактанлиларнинг скелети оҳак ва кремнезём
аралашмасидан иборат. Ғовактанлилар орасида спонгин деб аталадиган
мугузсимон юмшоқ скелетга эга бўлган вакиллари ҳам бор. Скелет
элементлари мезоглеяда жойлашади. Ғовактанлиларнинг минерал скелети
игнага ўхшаш микроскопик таначалар-спикулалардан иборат. Спикулалар
махсус скелет ҳосил қилувчи ҳужайралар склеробластларда ҳосил бўлади.
Склеробластлар ўлгандан сўнг спикулалар бевосита цитоплазманинг ўзида
жойлашади. Скелетлар шакли ҳар хил: улар бир ўқли, уч ўқли, тўрт ўқли ва
кўп ўқли деб аталадиган тўрт гуруҳга болинади. Бир ўқли скелет тўғри ёки
эгилган таёқча шаклида, уч ўқли скелет ўзаро перпендикуляр тўғри бурчак
остида жойлашган нурлардан иборат. Тўрт ўқли скелетда иккита қўшни
нурлар орасидаги бурчак 120° га тенг бўлади. Кўп ўқли скелет шарсимон ёки
майда юлдузсимон бўлади. Одатда бир турнинг ўзида бир неча хил типдаги
игналар бўлиши мумкин. Скелет игналар мезоглеяда ўз ҳолича жойлашган,
учки қисми орқали бир-бирига илашган бўлиши ёки махсус цемент моддаси
орқали бир-бирига ёпишиб, яхлит скелет ҳосил қилиши мумкин. Айрим
игналар ўқининг жойланиши кристаллардаги оптик ўқларга мос келади.
Масалан, уч ўқли ниналар тўғри ёки куб системаси, тўрт ўқли игналар эса
гексагонал системасидаги кристалларга мос келади. Бу ҳол анорганик
табиатда кристалларнинг шаклланиши билан игналарнинг ўсиши ўртасида
ўхшашликни кўрсатади. Ана шу сабабдан бу жараённи Геккел
биокристализация деб атаган.

KO’P HUJAYRALILAR METAZOA G’OVAKTANLILAR PORIFERA SPONGIA PLASTINKASIMONLAR PLACOZOA TIPLARI
Мугуз, яьни спонгин скелет мезоглеяда кўп шохланадиган сариқ рангли толалардан иборат. Спонгин кимёвий жиҳатдан ипакка яқин бўлиб,
таркибида 14% гача ёд бўлади. Спонгин скелет хужайралардан ташқарида,
яьни мезоглеяда ҳосил бўлиши билан минерал скелетдан фарқ қилади.
Ўсаётган спонгин толалари скелет ҳосил қилувчи жуда майда ҳужайралардан
иборат ғилоф билан ўралган. электрон микроскопия спонгин толаларини
жуда ингичка субмикроскопик фибриллардан иборат эканлигини кўрсатади.
Бу жиҳатдан спонгин юксак сут эмизувчилар бириктирувчи тўқимасидаги
коллаген толаларга ўхшайди
Кўпайиши ва ривожланиши. Ғовактанлилар жинссиз ва жинсий
кўпаяди. Жинссиз кўпайиши ташқи ва ички куртакланиш йўли билан боради.
Ташқи куртакланиш танаси сиртида бўртиқ пайдо бўлишидан бошланади.
Бўртиқда эктодерма ва эндодерма қавватлари, парагастрал бўшлиқ ва
оскулум ҳосил бўлади. Куртак кўпинча она организмдан ажралиб кетмасдан
колония ҳосил қилади. Алоҳида индивидлар орасидаги чегара йўқолиб
кетганидан колонияни ташкил этувчи индивидлар сонини оскулумлар сонига
қараб аниқлаш мумкин.
Чучук сув ғовактанлиси бодяга ички куртакланиш орқали кўпаяди. Ёзда
бодяга ташқи куртакланиш ва жинсий йўл билан кўпаяди. Лекин кузда
мезоглеясидаги амёбоцит ҳужайралар тўпланиб, геммула деб аталадиган
шарсимон ички куртакни ҳосил қилади. Геммула икки қават мугуз қобиқ
билан ўралган ҳужайралар массасидан иборат. Қишда она бодяга ҳалок
бўлиб, геммула қишлаб қолади. Баҳорда геммула ичидаги ҳужайралар
ташқарига чиқиб, сув тубига ўлдириб олади ва янги бодягани ҳосил қилади.
Кўпчилик ғовактанлилар, жумладан ҳамма оҳак скелетлилар гермафродит. Жинсий ҳужайралар мезоглеядаги ҳаракатчан амёбоцит
ҳужайраларнинг бир хили бўлган археоцитлардан ҳосил бўлади.
Археоцитлар хивчинли камералар эндодермаси остида жойлашган. Уруғ
ҳужайралари найлар бўшлиғига ўтади ва оскулум орқали сувга чиқиб кетади.
Сперматозоидлар етилган тухум ҳужайраларига эга бўлган ҳайвон танасига
ўтиб, уларни уруғлантиради. Уруғланган тухум ҳужайралар дастлаб она
организмида ривожланади. Оҳак скелетли ғовактанлиларнинг тухуми дастлаб
тўлиқ бир текис бўлина бошлайди. 8 бластомерлик даврида ҳужайралар бир
текисликда жойлашади.
Ана шундан сўнг муртак экваториал чизиқ орқали бўлиниб, 8 та йирик
ва шунча майда бластомерлами ҳосил қилади. Бундан кейин йирик
бластомерлар секинроқ, майда бластомерлар эса тез бўлиниб, бластулани
ҳосил қилади. Бластуланинг устки ярмиси хивчинли цилиндрсимон майда
ҳужайралардан иборат бўлади.
– микромерлардан, остки қисм йирик донадор макромерлардан иборат
бўлганлиги туфайли амфибластула дейилади. Она организм танасидаёқ
амфибластуланинг йирик ҳужайрали қисми микромерли қисмига ботиб кира
бошлайди. Лекин бу жараён охирига етмасдан тўхтайди ва макромерлар яна
ташқарига чиқиб, личинка амфибластула ҳолатига ўтади; бироз сузиб юриб,
микромерли томони билан субстратга ёпишиб олади. Ана шу даврда
хивчинли ҳужайралар бластула бўшлиғига ботиб кириб, иккинчи ички
қаватни, йирик ҳужайралари эса йирик қаватни ҳосил қилади. Кейинчалик
хивчинли ҳужайралар ички қаватни ва хивчинли камералари, ташқи
ҳужайралар эса дерма қавати, мезоглея ва ундаги ҳужайра элементларини
ҳосил қилади.
Шундай қилиб, оҳак скелетли ғовактанлиларда гаструляция жараёни
икки марта содир бўлади. Биринчи марта амфибластуланинг йирик
ҳужайралари майда ҳужайралар қаватига ботиб киришидан бошланиб,
гаструляция охирига етмасдан личинка яна амфибластула ҳолатига қайтади.
иккинчи марта амфибластула субстратга ёпишгандан сўнг унинг майда
ҳужайралари амфибластула бўшлиғига ботиб кириб, гаструлани ҳосил
қилади. Ғовактанлилардан бошқа ҳайвонлар эмбрионида гаструла йирик
ҳужайралари бластула бўшлиғига ботиб киришидан ҳосил бўлади. Ана шу
сабабдан ғовактанлилар тескари ағдарилган ҳайвонлар ҳисобланади. Бундай
ғовактанлилар гаструласи эса псевдогаструла (сохта гаструла) дейилади.
Кремний ва спонгин скелетли, ҳамда айрим оҳак скелетли
ғовактанлиларда псевдогаструла ҳосил бўлмайди. Тухум ҳужайрадан дастлаб хивчинли майда ҳужайрали бластула ҳосил бўлади. Кейинчалик бластула
деворидаги айрим ҳужайралар унинг бўшлиғига ботиб кириб, ғовак массани
ҳосил қилади. Личинка ана шу даврда паренхимула деб аталади. Муртак
варақларини тескари ағдарилиши эмбрионал ривожланиш давомида яшаш
шароитини ўзгариши билан боғлиқ.
Ғовактанлиларнинг регенерация хусусияти жуда яхши ривожланган.
Танасини айрим қисмлари олиб ташланганида қайтадан тикланади. Ҳатто
уларни майдалаб, элакдан ўтказилгандан сўнг ҳосил бўладиган массадан у
ана ҳайвон танаси шаклланади. Бундай ҳолда ҳужайралар фаол ҳаракат
қилиб, бирга тўпланади; сўнгра улардан янги организм ривожланади.
Соматик ҳужайралар тўпламидан янги организмнинг ривожланиши соматик
эмбриогенез дейилади.
Экологияси ва амалий аҳамияти. Кўпчилик ғовактанлилар
океанларнинг илиқ сувли тропик ва субтропик қисмида унча чуқур бўлмаган
тошлоқ жойларда яшайди. Улар арктика ва субарктика сувларида бирмунча
камроқ, чунки лойқа сув ғовактанлилар най системасини бекитиб қўяди.
Шунинг учун улар балчиқли лойқаланадиган сувларда кўп учрамайди.
Бундай жойларда учрайдиган турларнинг танани сув тубидан юқори кўтариб
турувчи гигант спикулалари (поялари) бўлади. Соҳилнинг сув кўтарилиб
қайтиб турадиган қисмида яшайдиган ғовактанлилар бирон нарсага ёпишган
бўртма, ёстиқча ёки қобиққа ўхшайди. Сувнинг чуқур қисмида учрайдиган
ғовактанлиларнинг кремнийли скелети қаттиқ, лекин жуда мўрт; саёз жойда
яшайдиган кўпчилик ғовактанлилар скелети эса анча мустаҳкам ва пишиқ бо
ьлади. Ғовактанлилар сувни ҳар хил механик ва органик ифлосланишдан
сақлайдиган биофилтраторлар сифатида катта аҳамиятга эга.
Ғовактанлилар бошқа организмлар билан симбиотик ёки комменсал
муносабатда бўлиши мумкин. Масалан, чучук сув ғовактанлилари та- насида
учрайдиган бир ҳужайрали сув ўтлари улами кислород билан таьминлайди.
Булутларни кўпчилик турларидан ажралиб чиққан модда алмашинувидаги
моддалар бошқа организмларга кучли таъсир кўрсатиб, йиртқичлардан
ҳимояланишида ёрдам беради. Антарктика минтақасида учрайдиган 16 тур
булутларнинг 9 тури, Кариб денгизида яшайдиган 36 тур булутни 27 тури
балиқлар ва бошқа ҳайвонлар учун ўта заҳарли таъсир кўрсатади ёки
ҳайвонларни чўчитади. Ваҳоланки, балиқ турлари ичида шундай “булутҳўр”
турлар борки улар булутлар билан озиқланадилар. Масалан, балиқларнинг
Pomacanthida оиласидан паришта
–балиқ, Monacanthidae оиласидан Мавритания идоли (Zanclus cornutus),
денгиз тошбақаларидан Eretmochelys оиласи вакилларининг ахлатиниг 95 %
ни булутларнинг игналари (спикулалари) ташкил этади.
Doridacea оиласига кирувчи очиқ жабрали моллюскаларнинг баъзи бир
вакиллари фақат булутлар билан озиқланишга мослашган. Шу булутлар
учрайдиган худудларда моллюскаларни ҳам учратиш мумкин. Баъзи бир
булутлар ўзларидан ажратиб чиқарадиган метаболитлардан бошқа
ҳайвонларни ҳайдаш ёки чўчитиш билан макон учун кураш олиб борадилар.
Масалан, Кариб дегизида яшайдиган Chondrillanucula булути ўзидан заҳарли
модда ишлаб чиқариб, яқин атрофда турган коралларни нобуд қилади ва
нобуд бўлган кораллни склетини эгаллаб олади.
Кўплаб булутлар ўзларидан жуда кучли ҳид чиқарадилар, масалан
“саримсоқ” булути-Lissoden doryxisodictyalis. Булутларни яна шундай
турлари борки улар терида кучли зарарланишларни келиб чиқишига сабаб
бўлиши мумкин (Кариб денгизида яшайдиган “Оловли” булутиTedaniaignis).
Кейинги йилларда булутлардан ажралиб чиқадиган биологик актив
моддаларини биокимёвий жиҳатдан ўрганиб, медицина ва саноатдаги
аҳамиятини ўрганишга алоҳида эътибор берилмоқда.*
Денгизлардаги кўплаб булутлар эндосимбионтлар-майда жониворлар
учун бошпана вазифасини бажаради. Жониворлар булутларни сув йўлларида
ҳамхона бўлиб яшаб, йиртқичлардан ҳимояланадилар, шу ерда ҳаётини
давом эттириш учун барча имкониятлардан фойдаланадилар.
Йирик лейконоид шаклидаги булутлар майда қисқичбақасимонлар ва
офиуралар учун яхши “уй” вазифасини бажариши мумкин. Кузатишлардан
маълум бўлишича, битта бочкасимон булут (Spheciospongia) сув йўлида
16000 та қисқичбақасимон яшайди.
Денгиз кўпқиллиларидан Spionidac оиласига тегишли чувалчанглар ҳам
булутларнинг сув йўлида яшаб, улар билан озиқланиши ҳисобига
чувалчангларни ранги булутларнинг рангига ўхшаш бўлади.
Oregoniagracilis авлодига тегишли қисқичбақасимонлар булутлар,
сувўтлари ва бошқа ўтроқ ҳайвонларни тана қалқонига ёпиштириб олиб,
ўзига хос биоценозни ҳосил қилади. Ҳаракатчан субстратда шаклланган
ҳайвонлар жамоаси крабларни йиртқичлардан мустаҳкам сақлаши,
ҳимояланиши таъмиланади.
Бир хил организмни иккинчиси томонидан субстрат тариқасида
фойдаланиши билан боғлиқ бўлган бундай муносабадар комменсализм
дейилади. Комменсализм бир организм учун фойдали, иккинчиси учун
бефарқ бўлади.
Пармаловчи ғовактанлилар ўзига хос экологик гуруҳни ҳосил қилади.
Улар оҳак субстрат — моллюскалар чиғаноғи, коралл полиплар скелети ёки
оҳак тошларни тешиб кириб олади.
Ғовактанлиларнинг иқтисодий аҳамияти унча катта эмас. Айрим
жанубий мамлакатларда юмшоқ органик скелетли туалет ғовактанлилари
ювиш ва ювиниш учун, шунингдек ҳар хил техник мақсадларда
фойдаланилади. Ўқув адабиётларда учрайдиган “булутлилар” номининг
келиб чиқиши туалет ғовактанларнинг юмшоқ ва ғовак танасининг кўп
миқдорда сув шимиб олиш хусусияти билан боғлиқ. Чунки қадимда кишилар
“булутлар денгизлардан сув ичиб келиб, ёмғир ва қор ёғдиришига, кўп сув
шимадиган ғовактанлини эса булутнинг бир парчаси” эканлигига
ишонишган. Айрим шишасимон скелетли ғовактанлилардан совға сифатида
фойдаланилади. Чучук сув бодягасининг майдаланган скелетидан бод
касаллигида терини уқалаш учун фойдаланилган. Скелетининг тузилишига
биноан ғовактанлилар учта синфга бўлинади.
1. Оҳак скелетли ғовактанлилар (Calcarea) синфи. Скелети тўрт
ўқли, уч ўқли ёки бир ўқли оҳак игналардан иборат. Денгизларнинг унча
чуқур бўлмаган жойларида учрайди; танаси унча йирик бўлмайди. Аскон,
сикон ёки лейкон типида тузилган. Асосий турлари Sycon, Leuconia
уруғларига киради.
2. Шишасимон скелетли ғовактанлилар (Hyalospongia) синфи.
Катталиги 50 см гача, денгизларнинг чуқур қисмида яшайдиган ҳайвонлар.
Танаси найсимон, халтасимон, баьзан қадаҳсимон ёки цилиндр шаклда. Якка
ҳолда яшовчи турлари сиконоид тузилган. Кремний игналари уч ўқли, жуда
хилма-хил тузилган.

+
Manba.

Boshqalar o'qimoqda