QISQICHBAQASIMONLAR CRUSTACEA KENJA TIPI

qisqichbaqasimonlar-kenzha-tipining-umumiy-belgilari.

Қисқичбақасимонлар кенжа типининг умумий белгилари
Қисқичбақалар асосан сув тубида (океан ва денгизларнинг) ҳаёт
кечиради. Аммо, улар орасида чучук сувда яшовчи кўпчилик ва қуруқликда
яшовчи бир нечта турлари ҳам мавжуд. Қисқичбақаларнинг бошқа
Arthropodaлардан бир нечта фарқлари мавжуд: Arthropodaларнинг ичида
фақатгина қисқичбақалар 2 жуфт антенналарга эга. Бу икки жуфт
антенналарга қўшимча равишда жуфт мандибулалар, бошида 2 жуфт
максиллалар, ҳар бир тана бўғимида жуфт ўсимталар мавжуд. Баъзи
қисқичбақаларнинг барча тана бўғимлари ўсимталар тутмаслиги мумкин.
Барча ўсимталар (биринчи антенналар бундан мустасно) эволюцион
жиҳатдан biramous (икки асосий шохли) бу ҳолатни етилган индивидларнинг
ўсимталарида кузатиш мумкин. Нафас олиш аъзолари жабралар
функциясини бажаради.
Кўпчилик қисқичбақаларнинг 16-20 та тана бўғимлари, баъзи
формаларида эса 60 ва ундан кўп тана бўғимлари мавжуд. Кўпроқ тана
бўғимларига эга бўлиш аждодий хусусиятга эга. Камроқ тана сегментига эга
бўлиш муҳит шароити натижасида келиб чиққан ва тана қисмларининг
ошишига сабаб бўлган. Асосий тана қисмлари бош, кўкрак ва қорин.
Кўпчилик қисқичбақасимонларнинг бош ва кўкрак тана қисмлари бирлашиб,
бошкўкракни ҳосил қилган. Тана қисмлари кенжа туркумларда (ҳаттоки
баъзи синфларда ҳам) тўлақонли гомолог эмас. Чунки турли гуруҳларда тана
сегментлари аралашиб, мисол учун бош ёки бошкўкракни ҳосил қилади.
Қисқичбақасимонлар синфининг ичида энг катта синф Malacostraca
синфи ҳисобланиб, бу синфга лобстерлар, краблар, қисқичбақалар, соҳил
ҳопперлари, чўчқа каналари ва бошқа кўпчилик турлар киради. Бу турлар
ҳайратланарли даражада ўзгармас тана бўғимлари ва қисмларига эга бу эса
эволюцион аждодларига боғлиқ деб қаралади. Бу типик тана кўринишида 5
та ўзаро қўшилган бош сегментлар (эмбрионал даврда эса 6 та), кўкрак
қисмда эса 8 сегмент, қорин қисмида эса 6 та (баъзи турлардагина 7 та)
сегментдан иборат. Олдинги қисмда сегментларга ажралмаган рострум, орқа
қисмда эса сегментларга ажралмаган телсонни ҳосил қилган бўлиб, охирги
қорин сегментида дум параги вазифасини бажарувчи uropodaлар мавжуд.*
Кўпчилик қисқичбақасимонларнинг бош қисмидаги дорзал кутикула
қавати posterior томонга қараб кенгайиб, кўкрак ва қорин сегментлари билан
аралашган бўлиши мумкин. Бундай қопланиш carapace (қалқон) деб аталади.
Баъзи гуруҳларда cарапаcе (қалқон) айланасимон вентил кўринишида бўлиб,
тананинг аксарият кўп қисмини қоплаган бўлади. Dekapodaларда (жумладан,
лобстерлар, қисқичбақалар, краблар ва бошқалар) carapace (қалқон) бутун
бир бошкўкракни қоплайди, лекин қорин томонга ўтмайди.
Ташқи тузилишидаги хусусиятлар
Қисқичбақасимонларнинг танасини хитин, оқсил ва калций
карбонатларнинг аралашмасидан тузилган кутикула қавати ўраб туради.
Қаттиқ ва оғир кутикула қаватига эга каттароқ қисқичбақасимонларнинг
қобиғида калций корбанат миқдори юқори бўлади. Ҳимоя қобиғи бўғимлар
жойлашган жойда юмшоқ ва юпқа бўлиб, ҳаракатланиш пайтида
эгилувчанлик бағишлайди. Агарда Carapace (қалқон) мавжуд бўлса,
бошкўкракнинг кўп қисмини эгаллайди. Dekapodaларда хусусан, край
балиқларида бош ва кўкракнинг барча қисмлари сarapace (қалқон) билан
дорзал ёпилган бўлади яъни барча сегментлар сarapace (қалқон) билан
ўралмасдан, дорзал кутикулар ликопча ёки тергум билан қопланган вентрал
қисмдаги стернум қисми эса сегментал ўсимталар (қўшимчалар) орасида
жойлашган. Қорин қисми ўзида анус тешиги тутган телсон билан тугайди.
Gonoporaларнинг жойлашуви жинс тури ва қисқичбақасимонларнинг
гуруҳига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Улар тананинг тугаш қисмидаги
ўсимталарнинг устида ёки ёнида ёки оёқсиз сегментларнинг устки қисмида
жойлашиши мумкин. Мисол учун, край балиқларидаги vasa deferentia нинг
очилиш жойи 5-жуфт юриш оёқларининг ўрта қисмида, бачадон йўли эса 3-
жуфт юриш оёқларининг асосида жойлашган. Урғочи индивидларда уруғ
халтасига очилиш жойи тўртинчи ва бешинчи юриш оёқларнинг midventral
қисмида жойлашган бўлади.
Ўсимталар (қўшимчалар). Malacostraca (мисол учун, край балиқлари) ва
Remipediyaларда типик ҳолда ҳар бир тана сегментларида ўзаро боғланган
жуфт ўсимталар бўлади, лекин бошқа синф вакилларининг қорин қисми
сегментларида ўсимталар тутмайди. Край балиқларида ўсимталарнинг
biramous (икки шохли) асосли тузилиши максиллипед ва кўкрак оёқларнинг
озиқлантирувчи ўсимталарга айланганлигида кузатиш мумкин (20.4-расм).
Базал қисм ёки protopod lateralekzopod ва медиал эндоподларни тутган.
Протопод икки қисмдан (асос ва cоха), ўз навбатида экзопод ва эндопод
биттадан бир нечтагача қисмлардан иборат. Асос тузилишинг ҳар хил
варианти учрайди. Край балиқларининг баъзи ўсимталари, хусусан, юриш
оёқлари иккиламчи бир шохларга (uniramous) айланган. Протоподнинг
чиқиш қисми эпипод деб аталиб, одатда жабраларга модификацияланган
бўлади.
Қисқичбақасимонларнинг ўсимталари кўплаб олимлар томонидан
ўрганилган ва уларнинг терминолгияси аниқ бир шаклда эмас. Бу борада энг
камида икки система кенг қўлланилади. Биз қўллаган терминларнинг
алтернатив кўриниши сифатида протоподит, экзоподит, эндоподит,
базиподит, cохоподит ва эпиподит кабиларни мисол қилиб келтириш
мумкин. Биринчи ва иккинчи жуфт антенналарни антенуллалар ва
антенналар деб ҳам аташ мумкин. Худди шундай биринчи ва иикинчи жуфт
максиллаларни максиллулалар ва максилла деб аташ мумкин. Қолган
атамалар ҳам худди шундай аталиши мумкин. Бир хил функцияга эга ёки эга
эмаслигидан қатъий назар келиб чиқиши ўхшаш шаклдаги аъзолар гомолог
аъзолар деб аталади. Ихтисослашган юриш оёқлари, ўғиз пайпаслагичлари,
chelipedлар, сузгичларнинг барчаси умумий бирамоус ўсимтадан
ривожланган (турли хил функцияни бажариш учун модификациялашган).*
Уларнинг барчаси бир-бирига гомолог ҳисобланади.
Бундай ҳолат эса сериал гомология деб аталади. Бу оёқлар аждодларда
бир-бирига жуда ўхшаш бўлган, лекин структуравий эволюция даврида баъзи
шохлар қисқарган, баъзилари йўқолган, баъзилари анча ўзгарган ва баъзи
янги қисмлар қўшилган. Қисқичбақалар ва унинг турдошлари ҳайвонот
оламида энг кўп қисмлар тутувчи сериал гомологияга эга ҳайвонлар
ҳисобланади. Уларда 17 та алоҳида лекин сериал гомолог ҳисобланган
ўсимталар мавжуд

+
Manba.

 

 

Boshqalar o'qimoqda