Бу булимга кадимги калкондорлар ва хозир яшаб турган тугарак огизлилардан ташкари колган хамма умурткали хайвонлар киради. Жагогизлиларнинг характерли белгиси булиб, бош скелетнинг висцерал булимида овкатни тутиб олувчи, хатто майдаловчи жагнинг юзага келиши хисобланади. Буларнинг купчилигида асосий таянч вазифасини бажарувчи хорда зародиш ва личинка даврида булади, кейин хорда кисман ёки бутунлай умуртка погонаси томонидан сикиб чикарилади. Мия кутиси скелети бош мияни хамма томондан ураб олади. Огиз олди воронкаси хосил булмайди. Хидлов халталари доимо жуфт булади. Ички кулок халтасида доимо учта ярим доирали най булади. Сувда яшовчи баликларда ток сузгич канотлар билан бир каторда жуфт сузгич (кукрак ва корин) сузгич канотлар юзага келади. Курукликда яшовчи умумрткалиларда эса олдинги ва кейинги оёклар пайдо булади. Баликларда жабра ёриклари 5-7 жуфт булиб, жабра ёйларининг ташки томонидан эктодерма хисобидан жабра пайдо булади. Курукликда яшовчи умурткалиларда жабра ёриклари эмбрионал ривожланишнинг илк даврида пайдо булади, кейин тезда бу ёриклар битиб кетади, буларда нафас олиш органи булиб упка хизмат килади. Жагогизлилар булими уз навбатида иккита катта синфга булинади: 1 – Баликлар – Pisces, 2 – Туртоёклилар – Tetrapoda. Баликлар катта синфи – Pisces Баликлар – энг кадимги бирламчи сувда яшовчи жаг огизли умурткали хайвонлар булиб, факат сувда яшаш кобилиятига эга. Илгарига караб харакат килишнинг асосий усули – бутун гавданинг ён томонга караб тулкинсимон харакат ёки кучли думни харакати хисобланади. Жуфт сузгич канотлари (кукрак ва корин сузгич канотлари) балик гавдасини сувда маълум мувозонатда ушлаб туриш, харакат текислигини таъминлаш, рул ва баъзан харакат органи вазифасини бажаради: дум ости ёки анал сузгич канотлари сувда гавдани тургунлигини таъминлайди. Баликларнинг ута фаол харакатчанлиги нафакат харакат органларининг такомилланиши билан, балким бош мия ва сезув органларининг кучли ривожланганлиги билан богликдир. Овкат хазм килиш найида ошкозон, ингичка ва югон ичаклар пайдо булади. Терисида химоя вазифасини бажарувчи тангачалар хосил булади. Баъзиларида тангача булмаслиги, иккиламчи хол. Терисида бир хужайрали безлари бор. Ён чизик органи яхши ривожланган. Хозирги замон фаунасида баликларнинг 20 минг атрофида турлари бор. Баликлар ер шарининг хамма сув хавзаларида таркалган. Буларнинг катта – кичиклиги хам хар хил булади. Масалан, китсимон акуланинг узунлиги 20 м га, массаси 15-20 т гача етади, манта деган скатнинг массаси 2-3 т, кундаланг эни 7 м. иккинчи томондан филиппин оролларида яшайдиган бука баликнинг узунлиги атига 1.5 см келади. Баликлар сув биоценозида яшовчи хайвонларнинг етакчи гурухи хисобланади ва кимматбахо гушт ва ёг берувчи озик-овкат объекти сифатида буларнинг ахамияти жуда катта. Одатда баликлар катта синфи иккита синфга булинади. 1-Тогайли баликлар синфи – Chondrichthyes 2 – Суякли баликлар синфи - Osteichthyes

ZHAGOGIZLILAR – GNATHOSTOMATA YOKI TASHQI JABRALILAR

4 SONIYA SABR QILING!






Добавить комментарий